UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  41 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Руфат Акрамхўжаев: “Нурафшон” билан ўйинда йигитлар охиригача курашгани учун ғалаба қозондик” Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: “Нурафшон” билан ўйинда йигитлар охиригача курашгани учун ғалаба қозондик”

Кеча биринчи лиганинг 13-тур ўйинларига старт берилди. Тошкентда “НБУ-Осиё” жамоаси Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини қабул қилди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг “банкилар” устози Руфат Акрамхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Очиғини айтганда, ўйин биз учун яхши ўтди. Ўзимиз учун керакли ҳисобни қайд эта олганимиздан хурсандман. Йигитлар ғалаба қозониш йўлида охиригача курашди. Учрашувда илк бор ҳисобни очганимиз ҳам қайсидир маънода ғалабамизга сезиларли равишда туртки берди. Аммо голдан кейин шогирдларим бироз ҳотиржамликка берилгандек туюлди. Иккинчи бўлимда ҳам битта тўп киритиб, ғалабани ўз томонимизга оғдириб олдик.  

- Менимча ҳеч қайси мураббий жамоасининг ўйинидан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Гарчи уaнинг жамоаси ғалаба қозонган тақдирда ҳам. Шу боис мен ҳам футболчиларимнинг иккинчи таймдаги харакатидан 70-80 фоизга кўнглим тўлди дейишим мумкин. Таймлар бўйича солиштирадиган бўлсак, кўпроқ иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзимиз хоҳлаган кўринишда кечди.

- “Нурафшон” ҳақида нима дейиш мумкин? Кўпчилик бу жамоани олий лигага чиқишга асосий давогар сифатида кўрмоқда. Лекин мен уларни камситмаган холда шуни айтиб ўтмоқчиманки, бу борада “Динамо”нинг олдига тушиш нурафшонликлар учун қийин бўлади. Чунки Самарқанд жамоаси таркибида нисбатан савияси юқори бўлган ўйинчилар жамланган. Қолаверса улар мана бир нечта турки, мағлубиятга учрамай келмоқда. Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси билан ҳозирча тўқнаш келмадик. Демоқчиманки олий лига йўлланмаси учун курашда “Нурафшон”га осон бўлмайди. Лекин бу рақибимизга омад тилайман.

- Иқтидорли ҳужумчимиз Тимур Усмонов ҳақида илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Ҳужумчига ҳос бўлган ҳислатлар унда мужассам. Бунгача “Локомотив” ёшлар жамоасида ўйнаб келаётганди. Жорий йилдан бошлаб, “НБУ-Осиё» учун харакат қилмоқда. Ҳозирча 12та ўйинда 10та гол урди. Ўйлайманки Усмонов олий лига клубларида ҳам йўқолиб қолмайди ва ҳар қандай жамоа ўйинини кучайтиришга қодир. Агарда унга таклифлар бўлса, маслаҳатлашиб кўрамиз – дейди Руфат Акрамхўжаев.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика