Рубин Хебай ёдингиздами? У ўз клуби билан Саудия Арабистони олий лигасига чиқди

Narzulla Saydullayev
8 июн 2024, 20:31
Ўтган мавсум "Андижон" сафида кўплаб голлар урган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай ёдингиздами?

У қишда Саудия Арабистони биринчи лигаси иштирокчиси "Ал Оруба" клубига кўчиб ўтганди. Хебай янги клуби сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. "Ал Оруба" чемпионатда 2-ўринни эгаллади ва олий лигага йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, "Ал Қодисия" ва "Ал Ҳолуд" клублари ҳам янги мавсум Саудия Арабистони олий лигасида ўйнайдиган бўлди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›