

Янги мавсумнинг биринчи голи муаллифи Сергей Пиняев бўлди. "Темирйўлчилар" аъзоси 29-дақиқада ҳисобни очди. 36-дақиқада Солтмурад Бакаевнин аниқ зарбасидан кейин меҳмонлар жавоб голини уришди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Алексей Батраков москваликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 40-дақиқада Абу-Саид Эльдарушев мувозанатни тиклади.
Муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда ғалаба голини Дмитрий Воробьёв 79-дақиқада уришга муваффақ бўлди.



