РПЛ. Дзюба Шомуродовдан яна ўзиб кетди, Азмун эса уларга яқинлашиб олди

Eldor Akmurzayev
14 мар 2020, 19:19
Айни дақиқаларда Россия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Зенит” – “Урал” баҳси давом этмоқда.

Учрашувнинг илк бўлимидаёқ мезбонлар 4:0 натижаси билан олдинда боришмоқда.

Баҳснинг 12-дақиқасида Артём Дзюба рақиб посбонини доғда қолдириб, чемпионатдаги голлари сонини 12тага етказиб олди. У “Ростов” форварди Элдор Шомуродовни (11 тўп) қувиб ўтган ҳолда яна тўпурарга айланди.

Шунингдек, петербургликлар ҳужумчиси Сардор Азмун ҳам ҳозирча ўз ҳисобига дубль расмийлаштирган. Унинг мусобақадаги голлари эса 9тани ташкил этмоқда ва Азмун тўпурарлар рўйхатида кучли учликка яқинлашиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia