UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  16 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  5 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  454 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Рўзиқул Бердиевнинг аккредитацияси вақтинча бекор қилинди Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевнинг аккредитацияси вақтинча бекор қилинди

Кеча Coca-Cola Суперлига 17-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етган эди.

Ана шу турдан ўрин олган "Насаф" — "Локомотив" учрашуви якунига етгач мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳакамлар жой олган майдон марказига қараб борди ва уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Учрашув якунига етгач мазкур масала юзасидан бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ЎзПФЛ комиссари билдирги тақдим этди. Унда қайд этилишича, учрашув якунига етиши билан "Насаф" футбол клубининг қатор футболчилари ҳамда бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳакамлар бригадасини ўраб олган. Бу вақтда бош мураббий бош ҳакам либосини қўпол тарзда тортган ҳамда унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Рўзиқул Бердиевга тақдим этилган аккредитацияни тегишли қўмиталар мазкур вазиятни ўрганиб чиққунига қадар қайтиб олади. Бош мураббий Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг ¼ финалидан жой олган "Локомотив"га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди.

Чемпионатнинг 18-турини ўтказиш учун "Насаф" 10 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюради. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ тегишли қўмиталар иштирокидаги йиғилишни 9 сентябрь куни ўтказиш таклифини ЎФАга киритди. Бунда қарор бир томонлама кўриб чиқилмаслигини таъминлаш мақсадида қўмиталар йиғилишига Рўзиқул Бердиев ва Аҳрол Рисқуллаевнинг ўзи ҳам таклиф этилиши кўзда тутилган.

Байрам сабабли дам олиш кунларининг аввалдан белгилаб қўйилгани, шунингдек, "Насаф" устозининг Тошкентга келишида муаммо юзага келмаслигини таъминлаш мақсадида 8 сентябрь санаси танлаб олинди. Бердиевнинг аккредитациясини қайтариш масаласи қўмиталар қароридан кейин ҳал этилади.

Маълумот учун, ҳакамлар қарорига шикоят бериш тартиби Регламентнинг 14-бобида батафсил тушунтириб ўтилган. Гарчи "Насаф" жамоаси ҳакамлар бригадасига этика нормаларига зид равишда эътироз билдирган бўлса-да, клуб 14-боб бўйича расмий эътироз билан чиқмаган.

"Насаф" президенти: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"да истаганича қолади"

Қаршидаги ўйинда ишлаган рефери воқеага муносабат билдирди

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими?


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика