UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  0 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9

Рўзиқул Бердиев ва Андрей Микляев жаримага тортилишди, Олег Зотеевнинг қизил карточкаси кучида қолди Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев ва Андрей Микляев жаримага тортилишди, Олег Зотеевнинг қизил карточкаси кучида қолди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

ОКМК — “Сўғдиёна”

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги ОКМК — “Сўғдиёна” учрашуви бўйича ОКМК футбол клубидан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур учрашувнинг 67-дақиқасида ОКМК футболчиси С.Рахмоновга учрашув бош ҳаками томонидан берилган иккинчи сариқ, қизил карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси ҳамда ОКМК футбол клуби мурожаатига асосан Эсперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган деб топилган.

Сардор Рахмоновга кўрсатилган иккинчи сариқ ва қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан бекор қилинди.


“Насаф” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги “Насаф” — “Нефтчи” учрашуви якунлангандан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев рақиб жамоа аъзоларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва уларга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Про лига

“Машъал” — “Локомотив”

Про лиганинг 20-тури доирасидаги “Машъал” — “Локомотив” учрашувининг биринчи бўлим якунлангандан сўнг “Локомотив” футболчиси О.Зотеев учрашув захира ҳаками шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Мазкур ҳолат бўйича “Локомотив” футбол клуби учрашув ҳаками томонидан футболчи О.Зотеевга берилган қизил карточка бўйича ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўралган.

Қўмита йиғилишида учрашув захира ҳаками Ф.Норсафаров ва футболчи О.Зотеевларнинг кўрсатмалари тингланди, шунингдек, таклиф этилган мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ берилган қизил карточкани бекор қилиш учун етарлича асослар топилмади.

Шунингдек, учрашувининг 59-дақиқасида “Локомотив” клуби мураббийи А.Микляев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Андрей Микляевга (Локомотив) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика