UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  0 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  2 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"

ОЧЛ-2 мусобақаси бешинчи турида "Кувайт СК" жамоасига имкониятни бой берган "Насаф" клуби устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

– Рекордларни қайд этишда давом этяпмиз. Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та ўйинда мағлуб бўлмаган эдик. Ҳозир эса қаторасига тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб оляпмиз. Менимча, бунақаси тарихда бўлмаган. Жуда ҳунук ҳолат. Чемпионликдан сўнг жамоада бўшашиш бўлишини кутгандим, лекин бу қадар бўлишини ўйламагандим. Барчасига мураббий айбдор ҳисобланади. Йигитларни қанчалик руҳий тайёрламайлик, якунда шу каби ҳолат содир бўляпти. Ўзимиз ҳам буни кутмагандик. Ўйинга келсак, бошида барчаси жойида эди. Устунлик биз томонда эди, аммо кейин барчаси тескарисига айланиб кетди. "Ал Ҳусайн"га қарши ҳам шу каби ҳолат қайд этилганди. Бу фақат руҳий жиҳатга боғлиқ. Оддий хатолар билан рақибни руҳлантириб юбордик. Иккинчи бўлим ўрталарида иккинчи голимизни урганимизда, балки ғалаба қозонган бўлардик. Рақиб эса яхши ҳимояланади.

– Рақиб жамоа мураббийи Марко Станоевич асосий таркибда бўлишини кутганини таъкидлади. Марко нега дастлабки дақиқалардан ўйнамади?

– Бизда 20 нафар ўйинчи бор. Энг кучлилари майдонга тушади. Битта футболчига тўхталмоқчи эмасман. Ҳар ўйинда энг яхши таркибни қўйишга ҳаракат қиламиз.

– Абдувоҳид Неъматовнинг қизил карточкаси ҳақида фикрингиз қандай?

– Ўша вазиятда биз ҳужум уюштиришимиз керак эди, аммо керак бўлмаган жойда тўпни йўқотдик. Рақибнинг тўрт нафар футболчиси олдинга ўтиб кетди. Абдувоҳид эса вазиятни қутқармоқчи бўлиб, фолга борди. Ўйинда ВАР йўқ, балки видеотакрор бўлганда ушбу вазиятни кўриб чиқарди. Асосий айб ўзимизда, вазият Неъматовнинг фолигача бормаслиги керак эди. 

– Гуруҳдаги кейинги ҳолатни қандай тасаввур қиляпсиз?

– Гуруҳдаги ҳолатимиз ўта оғир. Бу турнирда омадсиз иштирок этдик дея оламан. 

– "Насаф" ушбу мавсум ҳужум чизиғида ўзгаришларга эҳтиёж сезяпти деб ўйлайсизми?

– Бу масалани ўтган йили ҳам кўриб чиққандик. Ҳужумчиларимиз биз кутганчалик барқарор бўлмади деб ўйлайман. Кейинги йил клуб ўз имкониятга қараб ушбу масалага ёндошади.

– "Насаф"нинг терма жамоадаги ўйинчилари клубда ўша даражада ҳаракат қила олмаяпти. Бунга сабаб нима?

– Миллий жамоада Шерзод кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шу билан бирга, Бобир ҳам. Биз Шерзодга имкони борича дам беришга ҳаракат қиляпмиз. Ойбек йўқ пайтда Шерзод ҳужумга унча ҳам кўп қўшилмайди. Ойбекнинг йўқлиги ҳам Шерзодга таъсир қилди, шекилли. Бозоровнинг эса кичик жароҳати бор. Ўйинга тайёрмаслиги маълум бўлди.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика