UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:3 (матнли трансляция)  255 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  2 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун очиқ ўйин гувоҳига айландик. “Олимпик” йўқотишларга қарамасдан яхши ўйин намойиш этди. Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатгани учун кўп ҳужум содир этилди. Биз ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик ва ғалаба қозондик.

- Ҳисоб 2:1 кўринишини олгач, жамоа бешта ҳимоячи билан ўйнади ва ўз аҳволини бироз қийинлаштириб юборгандек туюлди. “Олимпик” ҳисобни тенглаштиришга ҳам яқин келди. Бу қарор қанчалик тўғри бўлди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи бўлимни секин бошладик, бироз бўшашдик. Рақиб эса яхши ҳужум қилди ва гол урди. Шунинг учун ҳимояда жипслашиб ўйнашимиз керак эди. Схема ўйиндан олдин режамизда бор эди. Биз бу тактикада ҳам яхши ўйнаймиз. Рақиб ҳужум қилганида, ушбу тактикани қўлладик. Бу ҳолатда ҳам яхши ҳужумлар ташкил қилдик, учта вазият содир этилди ва уларнинг биридан унумли фойдаландик. Шогирдларимга танаффус вақтида бўшашмасликларини айтгандим.

- Қарши ҳужумлар пайтида стандарт вазиятларда Ҳусниддин Алиқувловдан сўнг Алибек Давронов бош билан жуда зўр ўйнай олишини исботлади. Бироқ у бугунги баҳсда иштирок этмади. Футболчиларни ФИФА кунлари бўлмаган вақтда олиб кетилишига қандай қарайсиз?

- Замонавий футболда стандартдан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Жуда кўп ўйинда стандартдан фойдаланиш заруратга айланди. Бугунги кун футболида жамоалар, асосан, ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошламоқда. Шунинг учун стандарт вазиятлар жуда муҳим бўлиб қолди. Алибек иккинчи қаватда жуда яхши ўйин кўрсата олади. Бу биз учун катта йўқотиш эди. шунга қарамай, бошқа услубда ҳам ўйнай оламиз. Биз бешта ҳимоячи билан ҳам яхши ўйин кўрсата оламиз. “Ал Файсали”га қарши баҳсда ҳисоб 1:0 пайти ушбу услубда яхши ўйин кўрсатгандик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика