UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  4 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  4 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  2 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4

Рўзиқул Бердиев: "Бугун "Пахтакор"га очиқ ўйин таклиф қила олмасдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун "Пахтакор"га очиқ ўйин таклиф қила олмасдик"

Суперлига-2024 иккинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни эпизодларга бўлиб олсак бўлади. Умумий қилиб олганда, икки жамоа ҳам ютқазишга хоҳламади. Ҳеч ким таваккал қилиб, ҳужумга берилишни истамади. Икки жамоа ҳам вазиятлар яратди, аммо мухлислар кутган гол бўлмади. Тенг курашларга бой ўйин дейишимиз ҳам мумкин, аммо бугун "Насаф" ўйинидан кўнглим тўлмади. Бугун жамоам руҳий томондан  қандайдир босим билан ҳаракат қилгандек кўринди.

- Рўзиқул ака, "Насаф" одатда дастлабки ўйинларда босимсиз ҳаракат қиларди. Балки, бугунги босимга сабаб жамоанинг олдига чемпионлик вазифаси қўйилгани билан боғлиқдир?

- Йўқ. Чемпионлик вазифаси қўйилгани яхши. Бу йигитларни хурсанд қилмоқда. Баъзида жамоа олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмайди. Яхши иштирок этиш ҳақида гапирилади. Бизга катта вазифа қўйилаётгани жамоамизга бўлган юқори эътибордан дарак беради. Бугунги босимга йигитларнинг ғалаба қозонишни жуда ҳам истагани сабаб бўлди. Олдимиздаги мақсадни бугунги ўйинга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чемпионат энди бошланди. Сиз айтган босим мавсум охирига келибгина бўлиши мумкин. 

- "Насаф" доим тўпни ўзида ушлаб турадиган ва қисқа паслар билан ўйнайдиган жамоа ҳисобланади. Лекин бугун, айниқса биринчи бўлимда буни аксини кўрдик. "Насаф"га ўхшамайдиган услубга нима сабаб бўлди? Иккинчи саволим эса Абдувоҳид Неъматов билан боғлиқ. У биринчи бўлимда кичик хатоларга кўп марта йўл қўйди. Иккинчи бўлимда эса умуман узатмалар бермади. Биринчи бўлимдан сўнг Неъматов билан шу масала бўйича суҳбатлашдингизми?

- Бугун ўйиндаги схемамиз кўпроқ ҳимояга асосланган эди. Тўпни назорат қилиш бугунги асосий вазифамиз эмасди. Абдувоҳидда биринчи бўлимда муаммолар бўлди. Танаффусда у билан суҳбатлашдик. Бу юқорида таъкидлаганимдек, юқори босимнинг натижасидир. Қаердадир шошди, қаердадир хатога йўл қўйди. Агар биринчи тўпларни яхши бошлаб бермасангиз, тўпни назорат қилиш қийин бўлади. "Пахтакор" эса шу жабҳада биздан анча яхши ўйнади ва тўпни ўзида ушлаб турди. Ўз хатоларимиз эвазига "Пахтакор"га тўпни назорат қилиш имкониятини қолдирдик.

- Легионерлардан доим кўп нарса кутамиз. Охирги йилларда "Насаф"га келган легионерларга стабиллик етишмаяпти. Бугун ҳам легионерларда деярли ҳеч нарса ўхшамади. Бунга сабаб нима бўляпти?

- Жамоани ўйини яхши чиқмаса, бу барча ўйинчиларга таъсир қилади. Биз биламизки, жамоага таклиф қилинган легионерларимизни ўйинларда фойдаси тегади. Ўтган ўйинда улар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Бугун эса балки ҳимоявий тактика танлаганимиз легионерларимизнинг ўйини чиқмаганига сабаб бўлгандир. Лекин биз бугун "Пахтакор"га очиқ ўйин таклиф қила олмасдик. Охирги ўйинларда деярли битта таркиб билан ўйнаяпмиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, легионерларнинг фойдаси тегади. Жуда кўп ўйинларда легионерларимиз ҳал қилиб кетишмоқда. Буни ҳам унутмаслик керак. 

- Шахсий фикримча, бугун "Насаф" жисмоний тайёргарлик бўйича "Пахтакор"га ютқазди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Билмадим, ўйинни охирида биз кўпроқ ҳужум қилдик. Жисмоний тайёргарлик бўйича бизда ҳеч қандай муаммо кўринмади. Бундан ташқари, биз "Пахтакор"га нисбатан кўпроқ ўйин ўтказдик. Ўйиннинг охирида биз яхшироқ ўйнадик. Менимча, жисмоний тайёргарлик бўйича бизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- "Насаф" биринчи бўлимда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Умуман, бугунги керагидан ортиқ эҳтиёткорликка нима сабаб бўлди?

- "Пахтакор"ни ҳам ҳурмат қилиш керак. Эҳтиёт бўлмасак, ютқазиб қўйишимиз мумкин. "Пахтакор" таркибида икки уч нафар ёшлар ўйнаяпти, аммо бу жамоада тажрибали ўйинчилар ҳам етарли. Аввалроқ айтганимдек, "Пахтакор"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Шу билан бирга, "Пахтакор" оддий ўйинчиларни таркибда олиб юрмайди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика