UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикларини қуйидагича билдирди:   

- "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинни яхши бошлади ва бизга кўп босим ўтказди. Бўлим ўрталарига келиб ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Лекин биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Энди хатолардан керакли хулоса чиқариб, навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз. 

- Иккинчи тайм бошида Марко Станоевич алмаштирилишини қандай баҳолайсиз? 

- Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас. Ўйлайманки, унинг ўрнида майдонга тушган футболчи Станоевичга қараганда анча яхши ҳаракат қилди.

- Охирги турларда дарвозабонларни тез-тез алмаштиряпсиз? 

- Бизда тенг кучли дарвозабонлар бор. Дарвозабонларимизнинг даражаси бир-бирига яқин. Шу боис навбати билан ўйинга қўйяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика