UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  16 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича"

Ўзбекистон кубоги-2023 финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчилар Зафармурод Абдираҳматов ҳамда Марко Станоевич қатнашишди.

"Тарихда биринчи маротаба ўз ўйимизда финал учрашувини ўтказамиз ва эртага ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қиламиз. Йигитлар ҳам ушбу учрашувнинг муҳимлигини ҳис қилиб туришибди", – деди Бердиев.



"Ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз", – деди Станоевич.



"Жамоа финал баҳсига яхши тайёргарлик кўрди. Ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", – деди Абдираҳматов.



- "Насаф" уч фронтда кураш олиб бораётган ягона жамоа. Учта мусобақада қатнашиш қанчалик қийин кечмоқда?

- Суперкубокда ғолиб бўлганимизни унутдингиз (жилмайиб). Биз жорий мавсум кубок кўтаришга улгурдик. Сиз айтганингиздек, барча мусобақаларда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз ва бунга имкониятимиз етарлича. ОКМК – жуда кучли жамоа. Олмалиқликлар Суперлигада энг кўп гол урган жамоа ҳисобланади. Барча мусобақаларда ғалаба қозониб, максимал имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бундай йўл оғир, аммо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак.

- "Насаф" учта фронтда кураш олиб бораётганига қарамай, якунда учаласидан ҳам қуруқ қолиш хавфи бор. Ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз...

- Бу – футбол ва футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ бўлса, ғалаба қозонишимиз шубҳасиз. Умид қиламанки, биз ҳар бир мусобақани муваффақиятли якунлаймиз. Ушбу мавсум "Насаф" тарихидаги энг омадли мавсум бўлади.

- Агар финал пенальтилар сериясига қадар давом этса. 11 метрлик жарима зарбасидан хатога йўл қўймаймизми?

- Оғир савол бердингиз-ку (кулади). Машғулотларда ушбу муаммони ҳал этишга интилмоқдамиз. Бироқ машғулот ва ўйиндаги пенальти бошқа-бошқа ҳолат. Ўйин вақтида пенальтини ижро этиш бу катта босим.

- "Насаф"да ўзи асосий пенальтичи ким? Ҳар бир учрашувда ҳар хил ўйинчилар зарбани ижро этяпти.

- Мавсум бошиданоқ эътибор берган бўлсангиз, бизда асосий пенальтичилар – Сидиқов, Абдираҳматов ва Станоевич. Улар пенальтидан кам хатога йўл қўйишарди. Марко "Олимпик"ка қарши учрашувда, Зафармурод эса U-20 терма жамоасида кўп маротаба 11 метрлик жарима зарбасини ижро этган эди. Сўнгги учрашувларда Азиз Амонов ва Жамбули Жигаурига имконият берган эдик. Ҳечқиси йўқ, ушбу муаммони бартараф этишимизга ишонаман. Пенальти кўпроқ руҳий ҳолат ва футболчининг техникасига боғлиқ нарса.

- "Насаф" ўз ўйида ўйнаши фойдалироқми ёки босим кўпроқ бўлиши жамоанинг зарарига ишлайдими?

- Биз жавобгарлик ҳиссини билиб турибмиз. Ўз майдонимизда биринчи маротаба ўйнамоқдамиз. Ушбу босимни енга оламиз.

- "Насаф" жамоаси Кубок финали ва Суперлиганинг сўнгги турида ОКМКга қарши ўйнайди. Ушбу икки ўйин "Насаф" мавсумни қандай ўтказганини ҳал қиладиган учрашувлар. "Аждарлар" бош мураббийи сифатида ОКМКни шахсан ўзингиз қўшимча таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Мен ўйиндан олдин ҳар бир рақибни таҳлил қилиб чиқаман. Яширмайман, кеча ОКМКнинг мавсумдаги барча учрашувларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдим ва бир нечта учрашувини футболчилар билан таҳлил қилдик. ОКМКнинг сўнги учрашувига эътибор қилмадим, чунки Эрондаги учрашувда иштирок этган жамоа ҳақиқий ОКМК эмас. ОКМК – кучли рақиб, ўтган учрашувда эса мен у жамоани танимадим. Эртанги финални ўтказиб олайлик, кейин Суперлигадаги охирги учрашув ҳақида ўйлаб кўрамиз.



"Кайфиятимиз яхши. "Шаржа"га қарши учрашувларда ўз хатоларимиз сабаб очко йўқотдик. Чемпионлар Лигасидаги сўнги икки баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишимизга ишонаман", – деди Абдираҳматов.

"Яна бир маротаба такрорлайман. Биз учун ҳар бир учрашув финал. Эртага мухлислар кўз олдида ўйнаймиз ва уларни хурсанд қилиш биз учун қўшимча мотивация", – деди Станоевич.



- "Насаф" эртага мезбон. Футбол мухлислар учун ўйналади ва "Насаф" мухлислари ўз жамоасидан ҳар доим ҳужумкор ўйин кутиши аниқ. Эртага мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми ёки сўнгги учрашувлигини ҳисобга олиб, натижа учун ўйнайсизларми?

- Финал бир учрашувдан иборат. Бундай учрашувларда хатонинг қиймати жуда баланд ва шу сабаб биз биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз.

- Бу "Насаф" учун 9-финал. Сиз футболчилик фаолиятингизда ҳам Кубок финалларида бир неча маротаба ўйнагансиз. "Насаф" жамоаси эса қаторасига учинчи мавсум Кубок финалида иштирок этмоқда. Ушбу жиҳат сизга кўпроқ босим бўладими ёки қўшимча мотивация?

- Кўп финалларда иштирок этганимга қарамай, ўзимдаги иштиёқ жуда баланд. Спортчида мотивация ҳар доим бўлиши керак, агар мотивация бўлмаса, фаолитини якунлаш керак. Мен ҳали кўп ишлар қилишим керак ва ўзимга кўп нарсани исботлашим керак.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика