UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  30 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

Рўзиқул Бердиев: “Бақоев келгандан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси жонланди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бақоев келгандан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси жонланди”

Coca Cola суперлигаси 25-тур “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги беллашув куршларга бой бўлди. Тўқнашув курашларга бой бўлишини йигитларга ҳам таъкидлаган эдим ва бу курашларда йутқазиб қўймасликни уқтиргадим. Сўғдиёна жамоаси натижа учун ҳаракат қилди. Улар асосан узун узатмалар билан ҳаракат қилишди. Йигитларимиз эса рақибнинг узатмаларига биринчи бўлиб етиб келишга эришишди. Лекин ҳисобда олдинга бораётган бўлсак-да рақибимиз иккита вазиятдан бирини голга айлантирди. Яна бир имкониятдан фойдалана билмади. Мана шу вазиятларда биз эътиборни йўқотдик. Ўйлашимча бугунги беллашув дуранга мос бўлди. Лекин иккала жамоадан бири ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Чунки иккинчи бўлим бошида бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Умуман бугунги учрашувда ҳам, олдинги беллашувларда ҳам ҳужумдаги вазиятлардан фойдаланишда оқсаябмиз. Буни бугун ўйинда ҳам “Пахтакор” билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам гувоҳи бўлдинглар. Бу эса бугун бизнинг энг катта муаммоимиз бўлди. Биз қарши ҳужумларда бундан ҳам кескин ҳаракат қилишимиз керак эди. “Сўғдиёна” жамоаси бугун кўпроқ ҳужумга эътибор бериб ўйнади. Қарши ҳужумда бўш зоналар қолдирган эди. Ҳужумчилармиз эса бу имкониятлардан унумли фойдаланишмади.

- Жамоага Улуғбек Бақоев келгандан сўнг жамоанинг характери анча ўсди. Буни жамоа ўйнларида ҳам кўришимиз мумкин. Улуғбек Бақоевни ўзини ҳам яхши биламан. Жамоага характер бера оладиган мураббий. Бу эса жамоани руҳий тайёрлашда анча фойда берди. Бақоев жамоага келгандан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси жонланди десак бўлади. Жиззах жамоаси ҳар бир ўйинда курашаябди. Жамоа чиройли, мазмунли ўйин кўрсатмаётгандир аммо энг муҳими натижа учун ҳаракат қилишини эътиборга олсак жамоа анча шакилланди.

- Майдон сифати ҳақида гапирадиган бўлсак, яхши майдонлар бўлиши шарт. Кўп жойларда гувоҳи бўлаябмиз майдонлар талаб даражасида эмас. Лекин ўйинлар даражаси ўсганлигини нимага қараб айтса бўлади? Чемпионат кутилмаган натижаларга бой бўлди. Майли, “Пахтакор” жамоаси ҳаммадан илгарилаб кетди. Буни тушунса бўлади. Улар ҳар тарафлама кучли. Мана охирги тургача учинчи ўрин учун кураш давом этмоқда. Мана ҳозиргача элитани ким тарк этиши номаълум. Буларнинг ҳаммаси охирги турга келиб ҳал бўлиши ҳали кузатилмаган эди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика