UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  73 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

“Ростов” собиқ устози: “Шомуродовга Европадаги фаолиятини бошлаши учун Италия жуда мос келади” Янгиликлар

“Ростов” собиқ устози: “Шомуродовга Европадаги фаолиятини бошлаши учун Италия жуда мос келади”

Россиялик мутахассис Дмитрий Кириченко “Ростов” форварди Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

- Бу олдинга қадам, эртами-кеч у буни қилиши керак эди, дея сўз бошлади Кириченко. – Бу “Ростов”нинг Европа Лигасидан чиқиб кетиши билан боғлиқ ё йўқлигини билмайман. Бироқ, эҳтимол бу ҳам таъсир ўтказгандир. Италия – Шомуродов учун ажойиб танлов. Англияда эса қийинроқ бўларди. Элдор – меҳнаткаш, тезкор, позицияни яхши танлайди, омадсиз серияга қарамасдан гол уришни ҳам уддалайди. У ёш ва Европадаги фаолиятини бошлаши учун Италия жуда мос келади.

Ўйлашимча, “Ростов” кўп нарса йўқотмайди. Полоз, Ионов ва улар каби бош билан яхши ўйнай олмайдиган ҳужумчилар бор. Шомуродовга яхшигина сумма тўлашмоқчи – 8-9 млн евро. “Ростов”нинг еврокубокларда иштирок этмаётганини ҳисобга олсак, нега бундай бўлмаслиги керак?, дея сўзларини якунлаган донликлар собиқ мураббийи.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика