

Бу мукофот 4 йил олдин таъсис этилганди. Олдинги йилларда мукофот билан Фёдор Смолов (2016), Куинси Промес (2017) ва Артём Дзюбанинг ўзи (2018) тақдирланганди. Шу тариқа, "Зенит" форварди қаторасига иккинчи марта ушбу совринни қўлга киритди.
Маълумот учун, мукофот РПЛда ўйнаган барча футбочилар ва хорижда тўп тепадиган Россия терма жамоаси вакилларига насиб этиши мумкин.




