Россия клуби Найнгголанни харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 май 2018, 18:11
"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Зенит" ёзда бельгиялик футболчини харид қилиш учун жиддий таклиф юборишга тайёр. Трансфер 50 млн. евро эвазига амалга ошиши мумкин.

Хавбек вакиллари келаси ҳафтада "Рома" раҳбарияти билан учрашмоқчи.

Жорий мавсум 30 ёшли футболчи А Сериянинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди ва 9та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato