Найнгголан "Рома"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2018, 12:42
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Тоттенхэм"га қарши баҳсда жароҳат олган Ража Найнгголан ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Рома"га қарши баҳсда Ража иштирок этмаса керак. Унда яна мушак муаммолари пайдо бўлди. Ўйин пайти у югуришга қийналди.

Буни аввалроқ пайқаганимда, Ражани алмаштирган бўлардим. Уни майдонга тушириб хато қилдим, аммо баҳсдан олдин тиббий ходим ва футболчи билан суҳбатлашдим, ҳаммаси жойида эди" - дейди Спаллетти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›