“Интер”да ПСВга қарши ўйиндан олдин йўқотиш бор

10 дек 2018, 09:41
Ража Найнгголан ПСВга қарши баҳсда майдонга тушмаслиги мумкин.

“Интер” ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан ҳамда Матиас Весино ЕЧЛ 6-турида ПСВга қарши майдонга тушмаслиги мумкин. Иккала футболчи ҳам ҳозирда умумий гуруҳга қўшилмасдан алоҳида машғулот олиб бормоқда. Улар фақат югуриш йўлакчасида машғулот ўтказди.

Маълумот учун, “Интер”—ПСВ баҳси 12-декабрь куни ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ТМW