"Торино" Найнгголанни қўлга киритмоқчи
13 июн 2020 00:49
Янгиликлар
"Торино" Найнгголанни қўлга киритмоқчи
Ижара асосида "Кальяри"да тўп тепаётган "Интер" футболчиси Ража Найнгголан фаолиятини Турин клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Football Italia нашри маълум қилди.
"Торино" "Интер"га бельгиялик ярим ҳимоячининг ўрнига Армандо Иццо ёки Николя Нкулу сингари ҳимоячилардан бирини таклиф қилишга тайёр. "Нерадзуррилар" келаси мавсум жамоани тарк этиши кутилаётган Диего Годиннинг ўрнини эггалайдиган мудофаачи қидиряпти. "Торино" раҳбарияти ушбу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Найнгголаннинг ўзи "Рома" қайтиш истаги борлигини билдирганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар