UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Лукаку кетишга рози  0 23:55"Милан"нинг Европа лигасида иштирок этиш ё этмаслиги эртага аниқ бўлади  1 23:30«Челси» ҳимоячиси: “У WhatsApp орқали «йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзиб, сўнгра, гуруҳдан чиқиб кетди”  22 23:15УЕФА Суперкубоги учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди  7 23:09Қойил, Афғонистон ярим финалда!  10 22:40ОЧЛ. Нимчорак финалнинг иккита баҳси ўтказилди  2 22:17ЕЧЛ янги мавсумининг биринчи саралаш босқичига қуръа ташланди  2 22:05Виталий Денисов "Рубин"га ўтмоқда  20 22:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:45"Қироллик клуби" Неймарни қўлга киритиш учун Каземирони беришга тайёр  15 21:25"Реал" Ферлан Мендининг таништирув маросимини ўтказиш санаси маълум  6 21:10ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди  48 20:35"Вест Хэм" МЮ билан футболчи алмашмоқчи  7 20:15Жеррард Лэмпард бошқарган"Дерби Каунти" клубининг таклифини рад этди  2 19:50Омар Момани карикатураси: Кепа Сарридан кейин "Челси"нинг янги мураббийи?  7

Роналдудек бўла олмаган "янги Роналдулар" Янгиликлар

Роналдудек бўла олмаган "янги Роналдулар"

Омадсиз натижалар барча жамоада бўлиб туради. Аммо бунга бир футболчини айбдор қилиш ёки омадсиз ўйинлардан сўнг маълум бир футболчини “сиқувга” олиш тўғри эмас.

Оддий мисол: “Лион”даги Депай ажойиб футболчи, тўғрими? Энди уни “МЮ”даги даврини бир ёдга олинг? “Манчестер”да унга 7-рақамни беришди ва кимсан Роналдунинг ўйинини кутишди, бироқ... Демак, бугун “янги Криштиану Роналду"лар ҳақида сўз юритамиз.

Брума, Португалия
Балки сизга бироз эриш туюлар, лекин машхур Брума бор йўғи 23 ёшда. У фаолиятини “Спортинг”да бошлаб, Роналду услубидан фойдаланган ва шу жиҳати билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Бироқ муаммо шундаки, Бруманинг тезликдан бошқа ҳеч нимаси йўқ эди. 19 ёшида “Галатасарой”га ўтиш қарорига келган йигитга бироз омад етишмади, чоғи. Туркия 2 мавсум учрашувида бор йўғи биттагина гол урди. Шундай бўлсада, у бир неча голли вазиятларда тўпларни узатиб беришга муваффақ бўлди. “Сосьедад” билан тузилган ўта омадли шартнома ҳам унга ёрдам бера олмади. Ўтган мавсумда Брума уйғонди. 11та гол ва 6та голли пас урди ва миллий терма жамоада ўз ўрнига эга бўлиб, “РБ Лейпциг”га йўл олди.

Адем Льяич, Сербия
Льяич манкунианлар сафига Тошич билан бирга келиб қўшилган, аммо Адем “қизил иблислар” либосида бирор марта ҳам майдонга тушмади. Ғалати вазият: Адем 18 ёшга тўлмагунча Англияга ўта олмаган. Вояга етганида эса “МЮ”га шунчаки кераксиз бўлиб қолди. Бироқ тўсатдан “Фиорентина” пайдо бўлди ва унга бирга ишлашни таклиф қилди. У бу клубда 3 йил фаолият юритди. Кейинчалик “Рома” ва “Интер”да ўз кучини синаб кўрди, лекин уларда ҳам мустаҳкам ўрнаша олмади. Ўтган йилдан бери, у “Торино” клубига ўтишга ҳаракат қилади. Омад ундан юз ўгирган шекилли, баъзида характери сабаб иши ўнгидан келмайди, баъзида эса иқтидорини паст баҳолашади.



Табаре Виудез, Уругвай
“Милан” бу футболчини қандай қилиб Уругвайдан олиб келганини кўпчилик яхши эсласа керак. Ўша пайт уни “янги Роналду” деб аташарди. Ҳа, айтгандек, у жуда тез югуради ва тўпни алдамчи ҳаракат билан олиб ўтиш қобилиятига эга. “Милан” 1 йил деганда ўйинчининг ҳеч қандай фойдаси йўқлигини тушуниб етди ва уни яна Уругвайга жўнатиб юборди. Виудез Мексика, Туркия бўйлаб кезди, ҳаттоки, бир йил “Ривер Плейт”та тўп тепиш шарафига муяссар бўлди. Ҳозирда “Насиональ” клуби захира ўриндиғини “иситиб ўтирибди”.

Габриэль Обертан
Ҳа, бу инсонни кутганингиз аниқ. “Манчестер” мухлислари Обертанни “янги Роналду” деб аташганини яхши эслашади. У кўпчиликка “Бордо” билан бўлган ўйин орқали таниш. Ўша пайтда Габриэль чиндан ҳам ажойиб таассурот қолдирганди. Англияга берган интервюларидан бирида у шундай деган: “Мени “янги Роналду” деб чақиришларини хоҳламайман. Чунки бу номга лойиқ бўлиш жуда ҳам мушкул”. У буни илтимос қилгани учун эмас, бу номга лойиқ бўлолмагани учун ҳамма унинг талабини ҳурмат қилди. Пулларни тезлик билан шунчаки кўкка совуришни биласизми? “Ньюкасл” буни сизга ўргатади. 3 миллионни Обертанга ўхшаш ўйинчига берасиз ва у билан 5 йилга шартнома тузасиз. Майли бўлар иш бўлди. Габриэль ҳозирда Болгарияда фаолият юритмоқда.


Нани, Португалия
Роналду билан бошланган фаолиятда биринчи мавсум ёмон ўтмади. Криштиану “Реал”га ҳақиқий ўйинчи сифатида қабул қилинган. 2010/2011 йилги мавсумда ажойиб, 11/12да эса ўрта даражада иштирок этган. 2013 йилдан бошлаб ўйинлари сезиларли даражада пасайди. Ҳаттоки, “Спортинг” ижарачиси бўлиш ҳам ёрдам бемади ва у клублар бўйлаб “саёҳат” қилишни бошлади. Терма жамоада ёмон ўйнамади, бироқ у бундан ҳам кўпроғига қодир эди. Португалиялик ҳозирда “Лацио” захирасида “ўтирибди”.

Мемфис Депай, Голландия
У “МЮ”дан четлатилди. Бу кўпчиликка кутилмаган янгилик бўлди. Ахир у бир неча йилдан буён Голландияда, юлдузлар сафида, юрган эди. ЖЧ-14да ҳам ўзини аъло даражада кўрсата олганди. Мемфис “Манчестер”га Ван Гал билан биргаликда келганди. Барчаси ютуқ учун қилинганди. Агар Лига-1ни мунтазам равишда кўрган бўлсангиз, Депай ҳам яхши ўйнаганини пайқагансиз. Масалан у “Боруссия”ни бемалол кучайтира олган бўларди. Англияда қандай хатолик рўй берди? Ким билсин?! Лекин Мемфиснинг фаолиятида ёрқин кунлар ҳали олдинда.

Бебе, Португалия
Агар сен ўсмирлар мусобақаларида ўзингни кўрсата олсанг, сен — Криштиану Роналдусан. Тўғрими? Фергюсон “янги Роналду”ни топиш илинжида бир неча бор Португалия бозорини ағдар-тўнтар қилиб ташлаган ва жамоага Бебени олиб келган. “Криштиану Роналду — мана менинг ўйин услубим. Мен ҳам у каби тез югураман, у каби кучли ва аниқ зарба бераман ва рақибларни алдаб ўтаман”, — деганди футболчи Англияга энди келган вақтида.


Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +32   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг