

Қайд этилишича, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду туринликларга “Реал”дан 22 ёшли Марко Асенсиони сотиб олишни маслаҳат берган. Асенсио ҳам “Реал”ни тарк этишга тайёр. Боиси у Солари қўл остида доим ҳам асосий таркибдан ўрин ола билмаяпти. Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



