Роналду ва унинг севгилиси ўртасида келишув бор. Ажрим юлдузга жуда қимматга тушиши мумкин
23 авг 2024 10:40
Янгиликлар
Роналду ва унинг севгилиси ўртасида келишув бор. Ажрим юлдузга жуда қимматга тушиши мумкин
Яқинда интернетда Криштиану Роналдунинг шахсий ҳаётининг қизиқарли тафсилотлари пайдо бўлди.
"TV Guia" журнали хабарига кўра, португалиялик ва унинг севгилиси Жоржина Родригес ўртасида келишув мавжуд бўлиб, унга кўра, агар муносабатлар бузилиб қолса, Криштиану Жоржинага ойига 85 минг фунт тўлайди. Ушбу шартнома 2017 йилнинг ноябрида, эр-хотиннинг Алана Мартина исмли қизи дунёга келганда имзоланган. Қизиғи, ҳужжатни тайёрлашда Роналдунинг агенти Хорхе Мендес иштирок этган.
Бундан ташқари, Роналдудан ажралган тақдирда Криштианунинг Мадриддаги қасри Жоржина мулкига айланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар