Роналду: «Рекордим билан фахрланаман, аммо Австрияни ютсак яхши бўларди»

Narzulla Saydullayev
19 июн 2016, 08:35
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Австрияга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Фигуни ортда қолдирганимни биламан, у ҳам мен учун хурсанд. 128та ўйинда майдонга тушганимдан фахрланаман, аммо шу билан бирга хафаман. Биринчи навбатда рекордлар эмас, жамоам ғалабаси туради.

Бу - футбол. Жуда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, мен пенальтидан гол ура олмадим. Ишонишда давом этамиз. Бизни қўллаб қувватлаётган барчага раҳмат дейман», — дейди Роналду.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: O Jogo