UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  2 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  4 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0

Роналду "Ал Насср"га ўтса, Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 учун аризаси элчисига айланади Янгиликлар

Роналду "Ал Насср"га ўтса, Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 учун аризаси элчисига айланади

Португалия ҳам мусобақа мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда.

Криштиану Роналду "Ал Насср"га ўтишга яқин турибди.

Аввалроқ Саудия Арабистони клуби "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчисига 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилгани, бироқ унинг ўзи Европа жамоаларидан таклиф кутаётгани хабар қилинганди.

"Marca" хабарига кўра, саудияликлар яқин соатлар ичида футболчига расмий таклиф билан чиқишлари мумкин. Шу билан бирга, португалиялик 2030 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекиши мумкин – 2,5 йил давомида у "Ал Насср"да ўйнайди, қолган вақтларда эса Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 учун топширилган қўшма аризаси бўйича элчи вазифасини бажаради. 

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг ватани Португалия ҳам мусобақа мезбонлигига даъвогарлик қилаётган Испания ва Украина билан қўшма ариза топширган.

Шунингдек, агар Роналду "Ал Насср" аъзосига айланса, лиганинг молиявий қоидаларини бузмаслик учун жамоа уч нафар футболчи билан хайрлашиши маълум қилинган. Катта эҳтимол билан Гонсало Мартинес ва Жалолиддин Машарипов клубни тарк этади.

Роналду "Ал Насср"да 2,5 йил ичида 200 миллион евро ишлаб олади. Унинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати учун элчи сифатидаги даромади янада юқори бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика