Роналдо: Ҳамма нарса бўлиши мумкин
03 июл 2013 16:56
Янгиликлар
Роналдо: Ҳамма нарса бўлиши мумкин
Криштиано Роналдо инглиз футболини соғинганлигини тан олди, аммо Реалда ҳам унга ёқаётганлигини айтди.
Реал, миш-мишларга чек қўйиш учун бир неча бор 28 ёшли футболчига қолган 2 йиллик шартномасини узайтириш бўйича қўшимча шартнома таклиф қилишларини эълон қилишди.
Аммо Роналдо шартномани имзолашга шошмаяпти ва яқин келажакда яна Англияга қайтиши мумкинлигига ишора қилди.
Сингапурга қилган саёҳати давомида у шундай деди:
“Мен Англия футболини соғиндим.”
“Манчестер Юнайтедда ўтказган даврим, мен учун энг зўр даврлардан бири бўлган. Бу жамоа ҳамон менинг юрагимда эканлиги барчага маълум, ва мен уни жуда-жуда соғинаяпман.”
"Аммо мен хозир испаниядаман. Менга у ерда ўйнаш ҳам ёқаяпти.”
"Ҳаётимнинг бир қисми ўша ерда, аммо келажакда нима бўлишини айтиб бўлмайди. Мен испан лигасида жуда бахтиёрман,” деди футболчи.
Фикрлар