"Рома" Дибалага таклиф жўнатди. Тотти унга 10-рақамни беришга тайёр
24 май 2022 10:18
Янгиликлар
"Рома" Дибалага таклиф жўнатди. Тотти унга 10-рақамни беришга тайёр
"Рома" "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалага расмий таклиф жўнатди.
Журналист Сесар Луис Мерлонинг хабарига кўра, Рим клуби собиқ ҳужумчиси Франческо Тотти 28 ёшли аргентиналикни "Рома"га ўтишга кўндирмоқчи.
"Кўрамиз, Паулони Римга олиб кела олармикинман. Биз душанба куни учрашамиз, уни ўтишга кўндиришга ҳаракат қиламан. Агар у хоҳласа, хурсанд бўлиб 10-рақамга унга берардим. Аммо, буни мен ҳал қилмайман", - дейди Тотти.
Дибала жорий мавсум "Ювентус" либосида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 6та ассист қайд этди. Ҳужумчининг Турин клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар