"Рома" 11-трансферини ҳам амалга оширмоқчи

Mirjalol Normatov
15 июл 2018, 16:39
"Рома" ўзининг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги кампаниясини деярли якунлаб бўлди.

"Corriere dello Sport" хабариша кўра, жамоа бош мураббийи Эусебио Ди Франчески "Рома" спорт директори Мончидан яна бир трансферни амалга оширишни сўраган. Гап "Сассуоло" вингери Доменико Берарди ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" ёзда 10 нафар футболчини трансфер қилди. Берарднинг нархи эса 40-50 млн евро атрофида баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport