Роберто Манчини: "Бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Aziz Tukhtamuradov
1 фев 2016, 20:00
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини "Милан"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун барча нарса бизга қарши бўлди. Агар ҳакам Доннарумани Эдерга нисбатан қўполлик ишлатмади деб ҳисобласа, демак қоидани билмас экан. "Милан" футболчиси четлатилиши лозим эди. Биз бундай ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмасдик. Амалга оширилмаган пенальти бизни синдирди ва шундан сўнг ўзимизга кела олмадик", - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia