

Томонлар 2,5 йилга мўлжалланган шартнома тузди.

60 ёшли мураббий охирги бор Саудия Арабистони миллий терма жамоасида ишлаган ва 2024 йил октябрь ойида жамоани тарк этганди. Бунгача у Италия терма жамоасини бошқарган ва уларни Европа чемпионати ғолиблиги сари етаклаган. Шунингдек, "Зенит", "Интер", "Галатасарой", "Манчестер Сити", "Лацио" ва "Фиорентина" жамоаларида фаолият юритган.
"Ал Садд" Қатар чемпионатида 14 очко билан 6-ўринда бормоқда.



