

Бразилиялик форварднинг Англия Премьер-лигасидаги голлари сони эса 12та. Жорий мавсум Фирмино барча турнирларда 18та гол уришга эришди.
Футболдаги турли сирларни очувчи "Football Leaks" нашри Фирмино ҳар бир голи учун қанча мукофот пули олишини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, бразилиялик жорий мавсум 5-голигача ҳар бири учун 25 минг фунт, 6-дан 10-голигача 45 минг фунт олган.
Роберто Фирминонинг жорий мавсумдаги ҳар бир голи учун мукофот пули (ҳар бирига):
1-5гача - 25 000 фунтдан
6-10гача - 45 000 фунтдан
11-15гача - 65 000 фунтдан
16+ - 85 000 фунтдан


