UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  1 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  11 11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  3 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  11 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  9 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  1 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  21 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  11 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  4

Роберт Варела: "Одатда мағлубиятдан хурсанд бўлмайдилар, аммо мен бугун хурсандман" Янгиликлар

Роберт Варела: "Одатда мағлубиятдан хурсанд бўлмайдилар, аммо мен бугун хурсандман"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 3-турида Япония - Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Роберт Варела матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Япония Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Одатда мағлубиятдан хурсанд бўлмайдилар, аммо мен бугун хурсандман. Сабаби Япония таркиби сафида кучли футзалчилар кўп, шу боис ҳам тажриба устун келди“, - дейди мураббий.

- Бугун Австралиянинг гуруҳ босқичидаги энг яхши ўйини бўлдими?
- Чорак финалга чиқиб бўлганимиз учун бир қатор бошқа футзалчиларга имконият бердим. Жароҳат олган ва сариқ карточкалари бор ўйинчиларни асрадик. Сабаби бугун натижа муҳим эмас эди.

- Чорак финалда Таиланд ёки Вьетнам жамоаларидан бирига қарши ўйнайсизлар. Улар ҳақида нима биласиз?
- Жанубий Шарқий Осиё чемпионатида гуруҳ босқичида Вьетнам, финалда Таиланд билан ўйнагандик. Шу боис уларни яхши биламиз. Шу билан бирга рақиблар ҳам бизни яхши билишади. Чорак финалда ютган жамоа Жаҳон чемпионатига чиқади. Ким рақиб бўлса ҳам осон ўйин бўлмайди.

- Бугунги ўйинда кейинги учрашувдан олдин тактикалар синовдан ўтказиб олдингизми?
- Албатта биз навбатдаги беллашувга ҳам тайёргарлик кўрдик. Япония билан баҳсга мағлуб бўлиш учун тушмадик. Аммо вазиятга реал қараш керак. Тактикамизни синаб кўрдик, бироқ рақиб мусобақа фаворитларидан бири эди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика