UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Робер Пирес: “Арсенал”га инглиз футболчилари зарур” Янгиликлар

Робер Пирес: “Арсенал”га инглиз футболчилари зарур”

“Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Робер Пирес Лондон клуби ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоага кучли, ақлли, техник жиҳатдан мукаммал, етакчилик қобилиятига эга ва албатта инглиз футболчилари лозим. Бизга англияликлар шунинг учун керакки, ҳеч ким уларчалик бу жойнинг менталитетини тушунмайди.

Ҳозир давр бошқа. Мен вақтида Дэвид Симэн, Ли Диксон, Тони Адамс, Мартин Киоун, Эшли Коул, Рэй Парлор билан бирга тўп тепганман. Айнан улар каби йигитлар зарур “Арсенал”га.  

Албатта, мен жамоанинг ҳозирги фалсафасини ҳурмат қиламан. Аммо бу АПЛ. Бу ерда ҳар ҳафта қийин беллашувлар бўлиб ўтади.

Эмери жамоа билан ҳар қачонгиданда кўпроқ мулоқотда бўлиб, муаммога биргаликда ечим топиши лозим. Ўйлашимча, улар бу ишнинг уддасидан чиқишади. Унаи яхши инсон ва мураббий. Аммо ҳозир у босим остида. Мухлислар муаммонинг майда деталларига эътибор беришмайди. Мураббийлик осон иш эмас, айниқса АПЛда.

 Англияда бошқа давлатлар – Испания, Франция, Италия билан солиштирганда интенсивлик ўзгача. Бу ерда кўп нарса жасурлик, курашчанликдан иборат. Бу эса ҳеч бир жамоага осон эмас”, деди Пирес The Athletic нашрига берган интервьюсида.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика