

"Лоларангликлар"нинг янги бош мураббийи Данни Блинд айнан Роббенни терма жамоанинг янги сардори этиб тайинлади.
"Бу ажойиб. Мен учун терма жамоа сардори бўлиш катта фаҳр. Бу билан ғурурланишим мумкин. Лекин, ҳозир бу ҳақида эмас, Евро-2016 саралашлари ҳақида ўйламоқдаман. Ушбу ўйинларда хато қилмаслигимиз лозим", - дейди футболчи.



