"Атлетико" тез орада 30 млн. евролик трансфер ҳақида эълон қилади

Aslanov Jasurbek
18 июл 2024, 14:52
Робен Ле Норман тез орада "Атлетико" футболчисига айланади.

Маълумотларга кўра, испанияликлар футболчини клубнинг янги вакили сифатида таништириш учун барча ҳужжатларни тайёрлашмоқда.

"Атлетико" ва "Реал Сосьедад" сўнгги икки ҳафта давомида келишувни расмийлаштириш устида ишлашди.

Олдинроқ, трансфер 30 млн. евро эвазига амалга ошиши эълон қилинган эди.

Ле Норман сўнгги мавсум "Сосьедад" сафида ЛаЛиганинг 29та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano