

«2014 йилда агентим «Марсель» билан музокара ўтказганди. Бироқ бундан хабарим йўқ эди, билганимда барибир рад қилардим. Францияга қайтмоқчи эмасман.
ПСЖ сўнгги йилларда катта клубга айланди. Аммо ёшлигимдан «Марсель» мухлиси эдим, шу боис ПСЖга ўтмоқчи эмасман.
Англияда қолишни истайман. «Барселона»дан қизиқиш одамни хурсанд қилади, аммо бу гаплар мен учун фойдали эмас», — дейди Марез.



