Ривалдо "Барселона"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида айтиб берди

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2017, 18:14
Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" собиқ ҳужумчиси Ривалда Каталония клубидан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида айтиб берди.

Бразияликлик 1997-2002 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

"Барселона"да ўйнаган пайтларим Англияга ўтишим ҳақида гап-сўзлар кўп бўлган, аммо менда бундай имконият йўқ эди. Барселонадаги барча газеталарда баъзи агентлар мен билан суҳбатлашгани ҳақида миш-мишлар чиқарди. Бу қанчалик тўғри эканлигини билмайман, бироқ матбуотда "Манчестер Юнайтед" менга қизиқиши ҳақида ёзилган.

1999 йилда мени дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашган ва бу мен учун жуда муҳим эди. Камбағал оиладан футболчига айландим" - дейди Ривалдо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›