Рио Фердинанд: "Кейн "Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари устидан кулди"

Tolibjon Qosimov
1 фев 2018, 20:59
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг АПЛ 25-тури доирасидаги МЮга қарши (2:0) ўйинини юқори баҳолади.

У "Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари устидан кулди.

"Ўйлашимча, Кейн нима учун Англия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, шунингдек Европанинг энг яхшилариданр бири эканлигини кўрсатди. У "Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари устидан кулди. У жисмоний томонлама улардан устун эди. У ва Лукаку орасидаги фарқ ишониш қийин даражада катта. У тўпни сақлаб турди, рақибларни чалғитди ва шерикларини ўйинга қўшди", - деди Фердинанд.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com