Рикардо Родригес “Милан”да қолмоқчи эмас

31 июл 2020, 09:51
Швейцариялик клубини алмаштириш истагида.

Трансфер ҳуқуқи “Милан”га тегишли бўлган Рикардо Родригес Бундеслигага қайтишни истамоқда. Миланликлар 27 ёшли ҳимоячини 5 млн евро эвазига сотишга тайёр. Унинг хизматларига “Герта” ва “Хоффенхайм”дан қизиқиш бор.

Родригес 2019/20 йилги мавсумнинг ярмини ПСВ сафида ижара асосида ўтказди. У Эйндховен клуби сафида Нидерландия чемпионатининг 6 та ўйинида қатнашди, холос.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/NicolaSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›