

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 38 ёшли франциялик футболчи "Верона" билан шартнома борасида келишувга эришди.
Рибери ҳозирда "Бавария" билан шуғулланмоқда. У мюнхенликлар билан саккиз карра Германия чемпиони, олти карра Германия Кубоги ва бир бор ЧЛ ғолибига айланган.
У сўнгги икки мавсумда "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилди. Франк ўтган мавсум А Серия доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.



