Рибери: "Бавария"га ҳурматим туфайли, Европанинг бошқа клубларида ўйнамайман"

Aslanov Jasurbek
30 янв 2015, 11:41
"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Риберининг таъкидлашича, у Европанинг бошқа клубларида ўйнаш ҳақида ўйламаяпти.

Франциялик футболчи "Бавария" билан шартонмаси 2017 йилга қадар амал қилади.

"Бавария"дан сўнг Европанинг бошқа клубларида ўйнамайман. Менимча, АҚШ ёки БАА клубларига ўтсам керак. "Бавария"га ҳурматим туфайли Европа клубларида ўйнамайман. Чунки бу клуб мен учун жуда катта аҳамиятга эга" - дейди Рибери.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com