"Ретро футбол": Станковичнинг Нойерни уялтирган зарбаси (4-сон)
05 апр 2021 20:47
Янгиликлар
"Ретро футбол": Станковичнинг Нойерни уялтирган зарбаси (4-сон)
Championat.asia эътиборингизга ҳавола қилаётган "Ретро футбол" рукнидан аллақачон тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган видеолавҳалар жой олади.
Миланнинг "Интер" клуби Европа Чемпионлар Лигасининг 2010-2011 йилги мавсумини 1/4 финалда якунлаган эди. Ўшанда "нерадзуррилар" "Шальке" тўсиғидан ўта билмаган. Мазкур жамоалар ўртасидаги 1-баҳс 5 апрель куни "Жузеппе Меацца" ўтказилган ва унда гельзенкирхенликларнинг қўли баланд келган (5:2).
Голларга бой ўтган ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисоб очилган. "Интер" вакили Деян Станкович немислар дарвозасини майдон марказидан ишғол қилганди. "Шальке"нинг мавсум якунида "Бавария"га кўчиб ўтадиган посбони Мануэль Нойер ўша куни бутун фаолияти давомидаги энг чиройли голлардан бирини ўтказиб юборган эди.
Марҳамат, Станковичнинг ажойиб голини яна бир бор томоша қилиб, эсланг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар