

Серб футболи афсонаси Деян Станкович "Црвена Звезда" клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақида Белград клуби матбуот хизмати хабар қилади. Станковичгача жамоани бошқарган Владан Милоевич эса истеъфога чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, Деян мазкур клуб тарбияланувчиси ҳисобланади, у "Црвена Звезда" жамоаси тизимида 1992-1998 йилларда фаолият юритган.



