UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  65 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Рэтклифф МЮнинг 25% акцияси хариди ҳақида: "Мақсадларимиз – клубни инглиз, Европа ва дунё футболи чўққисига қайтариш" Янгиликлар

Рэтклифф МЮнинг 25% акцияси хариди ҳақида: "Мақсадларимиз – клубни инглиз, Европа ва дунё футболи чўққисига қайтариш"

Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни дунё футболи чўққисига қайтаришга умид қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" бугун расман Ineos кимёвий компаниясига эгалик қилувчи британиялик миллиардерга клубнинг 25% акцияси сотилишини тасдиқлади. Битим 1,25 млрд фунтга баҳоланмоқда.

"Бутун умр давомида клубга мухлислик қиладиган маҳаллий фуқаро сифатида бизга клубнинг бошқарув фаолиятини бизга топширган "Манчестер Юнайтед" директорлар кенгаши билан келишувга эришганимиздан хурсандман. Клубнинг тижорий муваффақияти доим энг юқори даражада совринларни қўлга киритиш учун эркин маблағларни кафолатлаган, аммо сўнгги пайтларда бу имконият тўлиқ очилмаган. Биз клубни янада такомиллаштиришга ёрдам бериш учун глобал билим, тажриба ва Ineos'нинг кенг спорт гуруҳидан иқтидорларни олиб келамиз, шунингдек "Олд Траффорд"га бўлажак сармоя учун мўлжалланган маблағларни тақдим этамиз.

Бу ерда узоқ бўламиз ва олдимизда жуда кўп қийинчиликлар ва машаққатли меҳнат борлигини тан оламиз ва уларга қатъият, профессионаллик ва иштиёқ билан ёндашамиз. Биз клубнинг олға интилишига ёрдам бериш учун барча – бошқарув кенгаши, ходимлар, футболчилар ва мухлислар билан ишлашни хоҳлаймиз. Бизнинг мақсадларимиз аён: "Манчестер Юнайтед"ни ўз жойига, яъни инглиз, Европа ва дунё футболи чўққисига қайтаришни хоҳлаймиз", – дейди Рэтклифф.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика