"Ренн" "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
27 дек 2023 18:22
Янгиликлар
"Ренн" "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Ренн" "Монако" ва Чили термаси ҳимоячиси Гильермо Марипанни сотиб олмоқчи.
Монегасклар футболчисини 10 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр, сабаби клуб ҳимоячининг мунтазам жароҳатларидан чарчаган.
Марипан "Монако" сафида 2019 йил ёзидан буён тўп тепиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Бу мавсум марказий ҳимоячи Франция чемпионатининг 12 ўйинида майдонга тушди ва 1 та гол урди.
"Transfermarkt" портали 29 ёшли чилилик трансферини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар