

“Азар – шубҳасиз жуда яхши футболчи. У Европада энг яхшиларидан бири. Ўйлашимча, Роналду «Реал» учун қилган ишини, Азардан кутмаслигимиз лозим. Ушбу жамоада босим «Челси»дагидан кўра юқорироқ ва буни енгиб ўтиш учун бироз вақт зарур. Бундан ташқари, «Реал» – топ футболчиларга эга катта клуб. Янги ўйинчилар мослашиш даврини ўтказиши керак бўлади. Бу каби жамоа учун бу оддий ҳолат”, – дейди 50 ёшли Миятович.



