UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  0 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  3 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  1 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  13 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  5 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  7 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  18 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  12 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади Янгиликлар

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади

"Реал" вакилларининг фикрига кўра, Испанияда ВАР кўпроқ "Барселона" фойдасига қарор чиқаради.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар чемпионлик учун курашда "Барселона"га мағлуб бўлишганини тушинган. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа таркиби етарли даражада кучайтирилмагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

"Реал" раҳбарияти ВАРга бўлган ишончни анча олдин йўқотганди. Уларнинг фикрича, бу тизим турнирга таъсир ўтказмоқда. "Реал"дагиларнинг фикрича, жорий мавсум ВАР чиқарган қарорлар "Барселона" фойдасига ишламоқда. "Негрейра иши" бўйича маълум бўлаётган инфолар "Мадрид"дагиларнинг бу фикрини янада тасдиқлаб бормоқда.

Мисол сифатида "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилган баҳсдаги вазит келтирилган. Ўша ўйинда ҳакамлар 86-дақиқада Каталония клуби жарима майдончаси ичида Франк Кесси ҳамда Франсиско Перес ўртасидаги контактни кўриб чиқишмаган. Бундан ташқари "Атлетик"нинг "Барселона"га урган голи бекор бўлиши ҳам ВАРдагиларнинг хатоси дейилмоқда.

"Реал"дагилар кеча бўлиб ўтган "Барселона"га қарши баҳсда икки вазиятда ВАРдан норози бўлишди. Биринчиси - Марко Асенсионинг голи бекор бўлганидан, иккинчиси - Гавининг Себальосга ишлатган фолидан. "Барселона" ярим ҳимоячиси тўпсиз турган футболчига ҳужум қилган. Гап бош ҳакам қарорлари ҳақида эмас, ВАРда ишлаган реферилар ҳақида кетмоқда.

"Қироллик клуби"дагиларнинг фикрича, бундай воқеалар Чемпионлар лигасида содир бўлаётгани йўқ. ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлар иши фарқ қилади. "Бу фактлар, сўзлар эмас" - деди "Реал"даги манбалардан бири.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика