

Манбага кўра, "Валенсия" футболчиси Хосе Гайя, "Лейпциг" аъзоси Анхелиньо ва мадридликлар тарбияланувчиси Серхио Регилон аллақачон "қироллик клуби" шорт-листидан жой олган.
Қайд этилишича, жамоанинг амалдаги сардори Марсело ёзда шартнома муддати тугагач, жамоани тарк этади, Мигель Гутьеррес эса ҳимоядаги ўйини туфайли Карло Анчелотти ишончини қозона олмаяпти.
Ярим ҳимоячилар орасида клубга кўпроқ Орельен Тчуамени ва Райан Гравенберх варианти мақул келмоқда ва улардан бири билан шартнома имзолаш режалаштирилмоқда.



