UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  8 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  13 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

"Реал" "Вильярреал"дан норози Янгиликлар

"Реал" "Вильярреал"дан норози

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо мавсум аввалида "Вильярреал"га ижарага берилганидан хабарингиз бор.

"Қаймоқранглилар" "Вильярреал"нинг япониялик футболчига нисбатан муносабатидан мамнун эмас. Бу ҳақда Cadena Ser нашри маълум қилди.

Хавбек жорий мавсум 5 та ўйинни заҳирада бошлади ва умумий ҳисобда бир соатдан камроқ ўйнади. Бу ҳолат "Реал" мутасаддиларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Маълумот учун, "қироллик клуби"га ёзда Кубо борасида 25 дан ортиқ таклиф келган. Жумладан, "Милан", "Бавария" ва "Аякс"дан ҳам. 

Ушбу таклифлардан бирини танлаш "Реал" учун иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўларди, аммо мадридликлар "Вильярреал" япониялик ўйинчининг ўсиши учун энг қулай жой деб ҳисоблашган эди.

Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳозирча бу масала бўйича жиддий чораларни кўриб чиқмаяпти (масалан, футболчини ижарадан қайтариш), аммо Кубонинг атрофидаги вазиятдан норози.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика