"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди

Khoja
30 дек 2026
2025 йилда "Реал Мадрид" кутилмаганда ҳимояда жуда кучсиз ўйинини намойиш этди ва барча мусобақаларда 67 та ўйинда 80 та гол ўтказиб юборди.

Бу натижа эса Европанинг етакчи клублари орасида энг ёмон кўрсаткичлардан бири бўлди.

Статистикага кўра, Европанинг энг яхши бешта лигаси жамоалари орасида фақат Лондоннинг "Тоттенхем Хотспур" жамоаси мадридликлардан кўпроқ гол ўтказиб юборган — 59 та ўйинда 83 та. Франциянинг "Брест" клуби "Реал Мадрид" билан бир хил натижани ўтказиб юборган (80 та гол).


KhojaМуаллиф
Манба: Opta