"Реал" ва "Барселона" Италия терма жамоаси аъзосига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
30 июн 2021, 02:14
Журналист Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, Италия терма жамоаси ҳамда "Рома" футболчиси Леонардо Спинаццола Европанинг топ-клублари эътиборини тортган.

Манбанинг хабарига кўра, "Реал", "Барселона" ва ПСЖ аллақачон италиялик футболчи тўғрисида маълумот сўраган. Бироқ бу масала ҳали аниқ таклиф билдиришга қадар етиб бормаган.

28 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда Италия А Сериясида 27 та ўйин ўтказди ва 2 та гол урди. У айни пайтда Италия термаси билан биргаликда Евро-2020'да қатнашмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›