"Реал Сосьедад" "Арсенал" ҳимоячисини ижарага олади

Omonjon To`xtamirzayev
25 авг 2023
"Реал Сосьедад" "Арсенал" билан шотландиялик ҳимоячи Киран Тирни ижараси бўйича келишувга эришди.

"The Athletic"нинг хабарига кўра, Лондон клуби ижара учун маълум миқдорда пул ишлаб олади ва испанлар футболчининг маошини ҳам тўлиқ тўлаб боришади. Маълум бўлишича, чап қанот ҳимоячиси дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтади. 26 ёшли Тирни "Реал Сосьедад" таркибида Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси беллашувларида ўйин амалиётига эга бўлишига ишончи комил.

Эслатиб ўтамиз, Киран Тирни 2019 йил "Арсенал" таркибига келиб қўшилган. "Transfermarkt" портали футболчи трансферини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Athletic